1

Ўзбекистонда Канаданинг янги элчиси тайинланди

ЖАМИЯТ 27.06.2014, 12:05
Ўзбекистонда Канаданинг янги элчиси тайинланди

2014 йил 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Канаданинг янги тайинланган Ўзбекистондаги Фавқулотда ва Мухтор элчиси Жон Роналд Кёр билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда mfa.uz хабар беради.

Бу Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради. Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти учун ишонч ёрлиғини топширди.

Суҳбат давомида ўзбек-канада муносабатларига оид кун тартибида турган масалалар муҳокама этилди. Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида фикр алмашдилар.

Ҳар икки томон мунтазам равишда сиёсий масалаҳтлашувларни ўтказиб туриши, парламентлараро алоқаларнинг мустаҳкамланиши, минтақалар ва шаҳарларнинг тўғридан-тўғри алоқларининг ўрнатилиши, олий ўқув юртлари, маданий муассасалар, туризм ташкилотлари ўртасидаги алоқларнинг ўрнатилиши муҳим аҳамият касб этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1