АсосийJinoyat

Булунғур туманида қариндошлар жанжали нохуш воқеа билан тугади

'Булунғур туманида қариндошлар жанжали нохуш воқеа билан тугади'ning rasmi

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида қариндошлар жанжали нохуш воқеа билан тугади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

"18 апрель куни Жоманжар маҳалласида яшаган, 1979 й.т. М.Шамаматов уйидан тан жароҳатлари билан касалхонага олиб келиниб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 22 апрель куни вафот этган", - дейилган хабарда.

Шунингдек, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 2018 йил 18 апрель куни соат 03.00ларда, Тайлоқ тумани Чорбоғтепа маҳалласида яшовчи, 1996 й.т. Ж.Облоқулов уйида ўзаро жанжал оқибатида қариндоши М.Шамаматовнинг танасини турли жойларига уриб-тепиб тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Ж.Облоқулов қўлга олинган.

    Бошқа янгиликлар