1

​Жиззахда 52 та иссиқхона қаровсиз қолдирилган (фото)

ЖАМИЯТ 24.04.2018, 17:40
​Жиззахда 52 та иссиқхона қаровсиз қолдирилган (фото)

Жиззах вилояти Дўстлик тумани “Жиззах – Мирзачўл” йўли бўйида 52 та иссиқхона жойлашган. Бироқ, ушбу иссиқхоналарнинг 30 тасига умуман экин экилмаган. Тўрттасига атиги 24 дона лимон кўчати, қолганларига эса номигагина кўкат уруғи қадалган, деб ёзади ЎзА.

– Уюшмага туман ҳокимлиги томонидан иссиқхоналар жойини тайёрлаш учун техника ажратилди, - дейди М.Абдувосиев номидаги фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаси раҳбари Ўткир Қорабоев. – 52 иссиқхонанинг ҳар бирига фермерлар бириктирилган бўлиб, қолган барча харажат улар зиммасига юклатилган.

Суратга олиш жараёнида “Феруз-Зоҳид” фермер хўжалиги раҳбари Зоҳир Мажидовни учратдик. Афсуски, ушбу масалада фермердан жўяли жавоб бўлмади.

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш мақсадида иссиқхоналардан самарали фойдаланиш, янгиларини қуриш, мавжудларини янада такомиллаштириш, соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётган бир пайтда қаровсиз қолган бу иссиқхоналар ҳақида мутассаддилар нима дер экан?

2 (1).JPG

3 (1).JPG

5 (1).JPG

7 (1).JPG

8 (1).JPG

9 (2).JPG

17 (1).JPG

20 (1).JPG

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1