1

ЙПХ инспкеторлари ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган ҳайдовчиларга жиддий чора кўрмоқда

ЖАМИЯТ 24.04.2018, 19:32
ЙПХ инспкеторлари ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган ҳайдовчиларга жиддий чора кўрмоқда

Ўзбекистон автомобиль йўлларида 16-22 апрель кунлари жами 150 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, оқибатда 131 фуқарога турли даражадаги тан жароҳати етган.

Ўтган ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 91 минг 465 қоидабузарлик аниқланган. Уларнинг 44 мингдан зиёди қўпол қоидабузарликлар тоифасига киради. Бу ҳақда Республика Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.

Хабарда 1 минг 892 ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқаргани, 13 минг 897 ҳолатда белгиланган тезлик талаби бузилгани, 1 минг 123 ҳайдовчи эса светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасига амал қилмагани келтирилган.

Шунингдек, транспорт воситасининг ойналарини меъёридан ортиқча қорайтирган 262, одам ташиш қоидаси бузган 12 минг 168, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 806 ва хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланган 17 минг 830 нафар ҳайдовчига нисбатан ҳам маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли чоралар кўрилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1