1

Ўзбекистонда цемент сотиб олиш чегараланди

ЖАМИЯТ 28.06.2014, 13:58
Ўзбекистонда цемент сотиб олиш чегараланди

Ўзбекистонда 50 тоннадан ортиқ цемент сотиб олиш тақиқланди.

Anhor.uz сайтининг ёзишича, бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига таяниб “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик компанияси хабар берган.   

Хабарда ёзилишича, ушбу тартиб белгиланишига қурилиш материаллари бозорида кузатилган олибсотарлик ҳолатлари сабаб бўлган. Белгиланган тартибга кўра, бир қўлга 50 тоннадан ортиқ цемент сотилмайди ва ушбу тартиб ҳам жисмоний ҳам юридик шахсларга тегишли. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1