1

Энди ягона портал орқали коммунал хизмат кўрсатиш муаммолари юзасидан шикоят қилиш мумкин

ЖАМИЯТ 30.06.2014, 11:24
Энди ягона портал орқали коммунал хизмат кўрсатиш муаммолари юзасидан шикоят қилиш мумкин

Истеъмолчилар сувнинг кучсиз босими, иссиқ сувнинг паст харорати, электр энергияси ва газни огоҳлантиришларсиз узиб қўйилиши, оқава сув муаммоси ёки чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетилмаслиги сангари холатлар юзасидан шикоятларини эндиликда Ягона интерактив давлат хизматлари  портали орқали юбориш имкониятига эга бўлдилар.

Мурожаатлар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг қуйи ташкилотлари томонидан ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилади.

Аризачилар шикоятларни кўриб чиқиш сифатини баҳолаш ҳамда уз фикр-мулоҳазаларини қолдиришлари мумкин. Ушбу имконият келгусида давлат ташкилотлари фаолиятининг такомиллашишига, шикоятларни кўриб чиқишда иштирок этган ҳамда келиб тушган аризаларга юзаки эътибор қаратган масъул ҳодимлар устидан чора кўрилишига ёрдам беради.

Президентимизнинг 2014 йил 15 апрелдаги ''Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида мазкур хизмат тури йўлга қўйилди, дея хабар беради gov.uz.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1