1

Юртимизда шахмат бўйича олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактаби барпо этилади

ЖАМИЯТ 30.06.2014, 15:20
Юртимизда шахмат бўйича олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактаби барпо этилади

Шу йилнинг 20 июнь куни ҳукуматимиз томонидан шахмат бўйича болалар-ўсмирлар республика ихтисослашган олимпия захиралари спорт мактаби фаолиятини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинди, дея хабар беради Gazeta.uz.

Объект учун қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, мебеллар, инвентарлар ва моддий-техника ресурслари ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчиларининг энг яхши таклифларини танлаб олиш бўйича Комиссия таркиби тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, мактаб мажмуаси пойтахтдаги Анҳор бўйи кўчасида барпо этилади. Тошкент шаҳри ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси буюртмачи этиб, «ТошуйжойЛИТИ» ОАЖ бош лойиҳаловчи ташкилот ва «12-трест» ОАЖ бош пудратчи ташкилот сифатида белгиланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1