1

Эндиликда Ўзбекистон йўлларига ўрнатилган кузатув камералари ягона тизимга бирлаштирилади

ЖАМИЯТ 30.06.2014, 15:55
 Эндиликда Ўзбекистон йўлларига ўрнатилган кузатув камералари ягона тизимга бирлаштирилади

Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш долзарб вазифалардан бири бўлиб турибди, дея хабар беради ЎзА.

Бу йўналишда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан ҳамкорликда «Транспорт коммуникацияларида автомобиллар ҳаракатини кузатиш ва назорат қилишнинг марказлаштирилган ягона ахборот-компьютер тизимини яратиш ва жорий этишга қаратилган комплекс дастур» ишлаб чиқилган.

ЎзАнинг қайд этишича, ҳозирги вақтда ушбу комплекс дастурни амалга ошириш бўйича дастлабки ишлар бошланган. Агентлик хабарида ушбу йўналишдаги ишлар кўлами, муддатлари тўғрисида қўшимча маълумотлар берилмаган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги серқатнов чорраҳаларга фоторадар ва видеокамералар ўрнатилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, 2014 йил бошида Тошкент вилояти йўлларига кузатув камералари ўрнатилаётганимаълум бўлганди.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасини бажарувчи, майор Ўктам Раҳматовнинг сўзларига кўра, чорраҳаларга детектор, видеокамера, фоторадар, фиксаторлар ўрнатилаётгани туфайли Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисаларининг камайишига эришилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1