1

Интернетда тарқалган 100 минг сўмлик банкнот сурати ҳақиқий эмас

ЖАМИЯТ 27.04.2018, 14:18
Интернетда тарқалган 100 минг сўмлик банкнот сурати ҳақиқий эмас

Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи Мажид Тоҳиров интернет орқали кенг тарқалаётган 100 минг сўмлик банкнота дизайни ва суратлари бўйича расмий баёнот берди, деб хабар берди UzNews.

Мажид Тоҳиров суратдаги банкнот расмий эмаслигини айтиб ўтди.

«Бундай маълумот фақатгина марказий банк расмий сайтида эълон қилинганидан кейингина, маълумотга расмий деб қараш мумкин», — дейди Тоҳиров.

Мажид Тоҳиров аҳоли ўртасида бундай миш-мишларни тарқатадиган ва қалбаки банкноталар суратларини эълон қиладиган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига нисбатан чора кўриш марказий банк ваколатига кирмаслигини ҳам таъкидлаб ўтган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1