1

Тошкентда содир этилган ЙТҲда 6та автомашина шикастланди

ЖИНОЯТ 27.04.2018, 16:39
Тошкентда содир этилган ЙТҲда 6та автомашина шикастланди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 26 апрель куни соат 01.45ларда, Самина Дусчанова ўзининг “Каптива” 01 Ғ 289 РА д.р. автомашинасини катта тезликда бошқариб, “Шаҳрисабз-Катта Миробод” кўчалари чорраҳасидаги айлана йўлни кесиб ўтиб, шу айлана йўлга кириб келаётган, “Мерседес-Бенц” русумли автомашинасини уриб ўтиб, ҳаракатини давом эттириб, йўл четида турган, Х.Халиков бошқарувидаги “Ласетти”, Ш.Болтаевнинг “ВАЗ-21063”, А.Мажидовнинг “Нексия” автомашинаси ҳамда У.Абдуллаевнинг “Матиз” автомашиналарини орқа томонига урилиб, тўқнашув содир этган.

Натижада “Каптива” автомашинаси ҳайдовчиси С.Дусчанова ва “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси Х.Халиковлар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1