1

Франция собиқ президентининг қўлга олиниши сабаблари маълум бўлди

ДУНЁ 01.07.2014, 16:09
Франция собиқ президентининг қўлга олиниши сабаблари маълум бўлди

Франция полициясининг коррупцияга қарши кураш бўлими томонидан мамлакатнинг собиқ президенти Николя Саркози сўроққа чақирилди.

Саркози ҳозирда қамоққа олинган. Бу Франция тарихида мамлакат собиқ президентининг илк бор қамоққа олинишидир. Тизимга кўра,  собиқ президент 24 соат давомида ушлаб турилиши ва кейинчалик яна бир бор шу муддатга ушлаб турилиши мумкин. Бу ҳақда "ИТАР-ТАСС" хабар бермоқда.

Саркози унга айблов қўйилиши мумкин бўлган “обрў савдоси” – яъни аниқ бир ҳаракатлар учун мукофот сифатида юқори лавозимга тайинлаш иши юзасидан тергов қилинмоқда.    

Николя Саркози унинг сайлов олди компанияси Ливия собиқ раҳбари Муамар Каддафи томонидан молиялаштирилган бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги тергов иши давомида тергов органлари нишонига тушди.  Собиқ президентнинг телефон қўнғироқлари текширилиши давомида терговчилар бошқа бир “миллиардер Лиллиан Беттанкур иши”га рўпара келишди. Миллиардер Саркозининг сайлов олди компанияси учун ноқонунан катта миқдорда пул ажратганликда гумон қилинган.

Телефон суҳбатлари Беттанкур ишини олиб борувчи суд ходими Саркози ҳамда унинг адвокатига тергов ишлари бўйича материалларни тақдим этишга ва бунинг эвазига Саркози суд ходимини юқори лавозимга тайинлашга розилик берганлигига гувоҳлик бермоқда.   

Шунингдек, ушбу иш юзасидан суднинг 2 нафар ходими ва Саркозининг адвокати қўлга олинган.

“Обрў савдоси” иши бўйича айбдор деб топилган шахслар 3 йил муддатга қамоқ жазоси ва 375 минг евро миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1