1

Андижон ҳокими ғолиб қорига автомобил совға қилди

ЖАМИЯТ 27.04.2018, 17:29
Андижон ҳокими ғолиб қорига автомобил совға қилди

Жорий йилнинг 21-24 апрель кунлари ўтказилган эркаклар ўртасида ўтган "Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018" Ҳифз йўналиши 26-40 ёшлилар ўртасида андижонлик Убайдуллоҳ қори Исҳоқов ғолиб бўлган эди.

Бугун, 27 апрель куни Андижон шаҳридаги “Девонабой” жомеъ масжидида Қуръон ҳофизини тақдирлаш маросими Жума намозидан олдин бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда УМИ матубот хизмати.

Тақдирлаш маросимига Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳам иштирок этган. Вилоят ҳокими ғолибни қутлар экан, қорини мусобақага кузата туриб, агар ғолиб бўлиб қайтса енгил автомобил ваъда қилганини эслаб ўтди ва автомобил калитини Аллоҳнинг каломининг ҳофизига топширган. Шунингдек тадбирда Убайдуллоҳ қори Исҳоқовнинг отаси ҳақида ҳам илиқ сўзлар айтилиб, зарбоф тўн кийдирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1