АсосийSport

Равшан Эрматов Голландия – Коста-Рика учрашувини бошқаради

ФИФА расмий сайтида Жаҳон чемпионати чорак финалининг қолган иккита ўйинини бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум қилинди. Унга кўра Голландия – Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги ўйин ҳамюртимиз Равшан Эрматовга ишониб топширилди. Бу ҳақда Uff.uz сайти хабар бермоқда.

Бу Равшан Эрматовнинг Жаҳон чемпионатларидаги жами 9-ўйини бўлади. Бразилиядаги мундиалда эса Эрматов бошқарадиган 4-учрашув бўлади. Бунгача ҳамюртимиз Швейцария – Эквадор (2:1), Хорватия – Мексика (1:3), АҚШ – Германия (0:1) учрашувларида ишлаганди.

Аргентина – Бельгия терма жамолари ўртасидаги ўйинни эса 42 ёшли италиялик ҳакам Никола Риццоли бошқариб боради.

Эслатиб ўтамиз, 4 июль куни Франция-Германия учрашуви 21:00да, Бразилия-Колумбия учрашуви эса 01:00 да бўлиб ўтади.

5 июль куни учрашуви Аргентина-Бельгия 21:00да, Голландия-Коста-Рика учрашуви 01:00 да старт олади.    

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар