1

Таъмагир фермер қўлга олинди

ЖИНОЯТ 01.05.2018, 16:50
Таъмагир фермер қўлга олинди

Жорий йил 26 апрель куни вилоят прокуратураси ва ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда таъмагир фермер қўлга олинди.

Номи ошкор этилмаётган фермер хўжалиги раиси З.С. фуқаро С.Хуррамовга пора эвазига ер ажратиб беришни ваъда қилган.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади "Зарафшон" нашри.

Раис 2 минг 500 АҚШ доллари олаётган вақтида жиноят устида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1