АсосийSiyosat

Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация халқаро конференцияда қатнашади

'Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация халқаро конференцияда қатнашади  'ning rasmi

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган терроризмга қарши кураш бўйича юқори даражали халқаро конференцияда иштирок этади. Бу ҳақда вазирлик матбуот-хизмати хабар қилди.

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2018-йил 3-4-май кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган "Терроризм ва радикализмга қарши кураш" юқори даражали халқаро конференцияда иштирок этади", — дейилади хабарда.

Матбуот-хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон делегацияси Тожикистонда бўлиши чоғида шунингдек, қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

    Бошқа янгиликлар