1

Азобланаётган Неймарни тасвирга туширган ҳамшира ишдан бўшатилади (ВИДЕО)

СПОРТ 07.07.2014, 13:29
Азобланаётган Неймарни тасвирга туширган ҳамшира ишдан бўшатилади (ВИДЕО)

Бразилияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати аста-секин ўз якунига етмоқда.

Маҳаллий мухлислар Германияга қарши ярим финал учрашувини кутиш билан бирга, Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг саломатлигини ҳам кузатишмоқда.

Колумбияга қарши кечган чорак финал учрашувида Неймар умуртқа поғонасидан жиддий жароҳат олган эди. Шифокорлар берган маълумотларга кўра, Неймар учун ЖЧ якунланди. Учрашувдан сўнг Неймар олиб кетилган Форталеза шифохонаси ходимининг ҳаракати эса катта мунозарага сабаб бўлди.

Ҳамшира оғриқдан қийналаётган Неймар шифохонага келтирилаётганини мобиль телефони орқали видео тасвирга туширган.

Тасвир сўнггида ҳамшира камерани ўзига қаратиб, кулади ва барчага салом йўллайди.

Футбол мухлисларининг ғазабини келтирган воқеага шифохона раҳбарияти ҳам ўз муносабатини билдирди.   

Шифохона бошлиғи Марсия Реал маълум қилишича, тасвирга олган ҳамшира ҳозирда меҳнат таътилида, у ишга қайтгач эса ишдан бўшатилади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1