1

Абдулазиз Комилов Душанбеда Питер Сиярто билан учрашди

СИЁСАТ 05.05.2018, 11:40
Абдулазиз Комилов Душанбеда Питер Сиярто билан учрашди

4 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Душанбе шаҳрида Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Питер Сиярто билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан Ўзбекистон – Венгрия ҳамкорлигининг турли йўналишлардаги долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш, бизнес муносабатларини ва илмий-маданий алмашинувларни фаоллаштириш, таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдан томонлар бирдек манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

Вазирлар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1