1

ЖЧ-2014. Иккинчи ярим финал учрашувини бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди

СПОРТ 08.07.2014, 11:31
ЖЧ-2014. Иккинчи ярим финал учрашувини бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди

Аргентина ҳамда Голландия терма жамоалари ўртасидаги ЖЧнинг иккинчи ярим финал учрашувини туркиялик  Жунайт Чақир бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси олиб боради.  Бу ҳақда ФИФА расмий сайтида хабар қолдирилди.

Жунайт Чақир ушбу жаҳон чемпионатида Бразилия – Мексика ва Жазоир – Россия терма жамоалари ўртасидаги учрашувларни бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия – Германия учрашувига мексикалик Родригес Морено тайинланган. Ушбу учрашув бугун Тошкент вақти билан 01:00 да бўлиб ўтади.

Шунингдек, куни кеча ФИФА Жаҳон чемпионатининг қолган ўйинларини бошқариши мумкин бўлган 15та ҳакамнинг номини эълон қилди. Улар орасида ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳам бор.

Энди Равшан Эрматов фақатгина финал ёки учинчи ўрин учун бўлиб ўтадиган учрашувга тайинланиши мумкин. Кўпгина мутахассисларнинг фикрича, финални бошқаришга англиялик Ховард Уэбб ва Равшан Эрматов асосий даъвогар бўлиб турибди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1