1

20 йил давомида хорижда ишлаган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтиб, вазир ўринбосари сифатида фаолият бошлади

СИЁСАТ 07.05.2018, 09:27
20 йил давомида хорижда ишлаган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтиб, вазир ўринбосари сифатида фаолият бошлади

Отабек Назиров Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари сифатида фаолиятини жорий йилнинг май ойидан бошлади, деб хабар бермоқда ЎзА.

У монетар сиёсат, банк тизими, бюджет сиёсати, солиқ тизими, ижтимоий хизматлар, пенсия таъминоти, қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш, шунингдек, демография ва аҳоли бандлигини тадқиқ этиш бўйича инновацион ечимларни ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ қилиш масалалари билан шуғулланади.

Маълумот ўрнида: Отабек Анварович Назиров 1975 йили Тошкентда туғилган. АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги Стоуни-Брук Давлат университетида макроиқтисодиётчи мутахассислигини эгаллаган. Турли йиллар давомида АҚШнинг GOLDMAN SACHS GROUP, Москвадаги ТРОЙКА ДИАЛОГ ва БАНК МДМ, Вашингтондаги THE AVACENT GROUP ҳамда Нью-Йоркдаги JP MORGAN CHASE компанияларида ҳам фаолият юритган.

Вазир ўринбосари сифатида фаолиятини бошлагунига қадар Отабек Назиров Лондондаги Европа тикланиш ва тараққиёт банкида саноат секторига инвестицияларни киритиш бўлимининг Бош Ҳудудий банкири лавозимида ишлаган. Саноат, кўчмас мулк, фармацевтика саноати, кимё, қурилиш материаллари ва халқ истеъмоли моллари каби иқтисодиётнинг турли соҳаларига инвестициялар киритиш бўйича 50 дан зиёд лойиҳаларни ишлаб чиққан ва молиялаштирган.

Қозоғистон, Мўғилистон, Беларусь, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон бўйича лойиҳаларни бошқарган ва мувофиқлаштирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1