Бразилияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг биринчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди.
Мусобақа мезбонлари Бразилия терма жамоаси ўз мухлислари кўз ўнгида йирик 7:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Биринчи бўлим 5:0 ҳисоби билан якунланди. Учрашувнинг 11 дақиқасида Мюллер, 23 дақиқасида Клозе, 24, 26 дақиқаларда Кроос, 29 дақиқада Хедира ва 69, 79 дақиқада Шюррле тўп киритди. Бразилия терма жамоасининг ягона голини 90 дақиқада Оскар киритди.
Бугун Тошкент вақти билан 01:00да Аргентина ҳамда Голландия терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтади.