“Локомотив” “Бунёдкор” футболчиларини ўз таркибига қўшиб олишда давом этмоқда

СПОРТ 09.07.2014, 17:08
“Локомотив” “Бунёдкор” футболчиларини ўз таркибига қўшиб олишда давом этмоқда

“Бунёдкор” чап қанот ҳимоячиси Саҳоб Жўраев “Локомотив” билан шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақда Chempionat.asia сайти хабар бермоқда.

Хабарда ёзилишича, Сергей Лушан уни Туркияга борадиган таркибга киритмаган ва футболчи ўзига бошқа жамоа топиши кераклиги маълум бўлди. Унга тушаётган таклифлар ичида "Локомотив" ҳам бор. 

Эслатиб ўтамиз, июль ойи бошида  “Бунёдкор” ҳимоячиси Артём Филипосян “Локомотив” билан шартнома имзолаган эди.

Ўтган йилнинг бошида Виктор Карпенко “Локомотив”га қўшилган бўлса, декабр ойида Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев, Игнатий Нестеров ва Анвар Ғофуровлар “Темирйўлчилар” сафига қўшилишган эди. Феврал ойида Вадим Абрамов “Локомотив”га бош мураббий этиб тайинлангач, Анвар Ғофуров “Бунёдкор”га қайтиб кетганди.  Фозил Мусаев эса Қатар клубидан “Локомотив” таркибига қўшилди.  

Умумий ҳисобда ҳозир “Локомотив” таркибида “Бунёдкор” сафида тўп сурган 6 нафар футболчи ҳаракат қилмоқда. Саҳоб Жўраев  еттинчи футболчи бўлишга яқин турибди.    

Қайд этиш жоиз, Саҳоб Жўраев 2007 йил айнан “Локомотив” таркибидан “Бунёдкор”га ўтган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1