Twitter ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Равшан Эрматов номини трендга (ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулар қатори) олиб чиқмоқчи.
Фойдаланувчилар “#irmatovbest” хэштегини орқали ЖЧ финал учрашувини бошқаришга асосий даъвогар бўлиб турган ҳамюртимизни қўллаб-қувватлашмоқда.
Ушбу акцияда шоу-бизнес вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Ҳозирда ижтимоий тармоқда Лола, Тоҳир Содиқов, Райҳон, Сардор Раҳимхон, Алишер Файз ва бошқа эстрада вакилларининг “irmatovbest” ёзувини ушлаб турган суратлари пайдо бўлди.





