АсосийDunyo

Дубайда ҳаво ҳарорати назорат қилинадиган шаҳар пайдо бўлади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри етакчи бадавлат кишилари яқин кунлар ичида дунёдаги илк гумбаз остидаги шаҳар қуришларини эълон қилишди.

Ҳаво ҳароратини назорат қилиш имконияти бўлган шаҳар мавзуси сўнгги юз йилликнинг илмий-фантастик мавзуларидан бири эди.  Энди ушбу лойиҳани ҳаво анчагина иссиқ бўлган Бирлашган Араб Амирликларида қурилиши кутилмоқда.

 “Жаҳон садво маркази” (Mall of the World) деб номланган ушбу юқори технологик шаҳар савдо комплекси бир неча шаффоф гумбазлар билан қопланади. Унинг майдони умумий ҳисобда 4,46 квадрат километрга тенг. 

Метрополия майдони ҳақиқий шаҳарча майдонига тенг бўлиб, унинг 750 минг квадрат метри савдо майдони ҳамда дунёдаги энг катта  усти ёпиқ парк бўлади.      

Шунингдек, шаҳарда юзга яқин меҳмонхона, маданият  марказлари ва шифохоналар  барпо этилади.  Шаҳарнинг барча туманлари ҳаво ҳарорати назоратига эга бўлади.

Дубай ҳукумати “Mall of the World” комплексига йилига 180 миллион саёҳатчини жалб қилмоқчи.

“Лойиҳа экологик тоза Smart Dubai модели асосида амалга оширилади”,-деди Dubai Holding бош директори Ахмад Бин Биат. 

Қурилиш ишларининг бошланиш санаси ва лойиҳанинг умумий баҳоси ҳозирча номаълум.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар