АсосийJamiyat

“Ўрикзор”да шакарни 5500 сўмдан сотган “тадбиркор”дан 2,2 тонна маҳсулот олиб қўйилди

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан шакар маҳсулотининг ноқонуний сотилиши ҳамда асоссиз равишда оширилган нархларда сотилишининг олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизматининг хабар қилишича,  жорий йилнинг 1 ярим йиллигида шакар маҳсулотларини чакана сотувчи шохобчаларда савдо қоидаларига риоя этмаётганлиги аниқланган 87 та шохобчаларда қисқа муддатли текширишлар ташкил этилиб, уларнинг барчасида қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди.

Шунингдек, 38 та ҳолатда жисмоний шахслар томонидан шакар маҳсулотини ноқонуний равишда сотиш ҳолатлари аниқланди.

Ўтказилган назорат тадбирлари натижасида ҳуқуқбузарлардан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 247,7 млн.сўмлик 66,8 тонна шакар маҳсулоти олиб қўйилди.

Хусусан, жорий йилнинг 25 июнь куни Учтепа туманидаги «Ўрикзор савдо комплекси» ҳудудида ўтказилган назорат тадбирлари давомида фуқаро А.Ботиров томонидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз маҳаллий ишлаб чиқарилган шакар маҳсулотларини 5500 сўмдан савдо қилаётганлиги аниқланиб, ҳуқуқбузардан жами 2,2 тонна умумий баҳоси 12,1 млн. сўмлик шакар маҳсулотлари олиб қўйилди.

    Бошқа янгиликлар