Москва метросидаги ҳалокатда Ўзбекистон фуқаролари ҳам жабрланди

ДУНЁ 16.07.2014, 11:37
Москва метросидаги ҳалокатда Ўзбекистон фуқаролари ҳам жабрланди

Москва метросидаги ҳалокат оқибатида жабрланганлар орасида 5 та чет эл мамлакатлари фуқаролари борлиги маълум бўлди.

Бу ҳақда Россия Федерацияси бош вазир ўринбосари Ольга Голодец маълум қилди, дея хабар беради “РИА Новости”.

“Россиянинг 12 та районидан жабрланганлар Москва шифохонасига етказилди. Жароҳатланганлар орасида чет эл мамлакат фуқаролари ҳам бор. Улар Украина, Молдава, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларидир. Барчага қайси мамлакат фуқаролигига қарамай албатта, тиббий ёрдам кўрсатилади”,-деди Голодец.

Ҳозирга келиб, Россия ФВВ Москва метросидаги авария оқибатида 22 киши ҳалок бўлгани, шифохонага  129 киши етказилганлигини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни “Парк победы” ва “Славянский бульвар”  станциясилари орасида поезднинг 3 та вагони рельслардан чиқиб кетган. Ҳалокат туфайли 1150 га яқин киши эвакуация қилинган, жароҳатланганларнинг барчаси вертолётда шифохонага олиб кетилди.  Ҳозирда қутқарув ишлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+4.97° app.небольшой проливной дождь
Валюта курси
11295.23
USD 12.25
12423.62
EUR 144.35
161.33
RUB 0.41
1