1

Хитойда жарлик устида музей ўз ишини бошлади

ДУНЁ 19.05.2018, 08:10
Хитойда жарлик устида музей ўз ишини бошлади

Хитойда ўзига хос янги музей ўз ишини бошлади, дея маълум қилмоқда 5-tv.ru нашри.

Унинг ноодатийлиги шундаки, музей биноси жарлик устида барпо этилган.

Гуйчоу провинциясида Лиместон номли санъат музейи 165 метр баландликда жойлашган. Унинг норасмий номи эса "сузувчи музей"дир.У шиша девор билан ўралган бўлиб, бе ерга келган одам атрофдаги барча манзарани тўлиғича кўриш имконига эга бўлади.

Санъат музейининг қурилиш ишлари 2017 йилнинг октябр ойида бошланган эди. Бино хавфли ҳудудда жойлашгани учун уни қуриш жараёнида мурракаб технологиялардан фойдаланилган. 800 метр майдонга эга бинода кўргазмалар зали,конфренция зали ва бошқа хизмат кўрсатиш хоналари бор.

Музейда бир қатор суратлар кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилган. Провинция марказидан узоқда барпо этилган музейга келиш учун махсус транспорт қатновини йўлга қўилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1