"Бунёдкор" испаниялик легионер Карлес Кото билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
“Ўзаро келишувга биноан клуб ва ярим ҳимоячи ўртасидаги шартнома бекор қилинди”,-дейилади хабарда.
"Бунёдкор" таркибида Кото жами 10 учрашувда майдонга тушди. Шу жумладан, мамлакат чемпионатида – 6, Осиё чемпионлар лигасида – 3 ва Ўзбекистон кубоги учун 1 ўйинда қатнашди.
"Бунёдкор" футбол клуби Карлес Котога жамоада ўтказган даври учун миннатдорчилик изҳор қилди ва келгуси фаолиятида омад тилади.





