1

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

СИЁСАТ 21.05.2018, 16:17
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар бермоқда. Қайд этилишича, телефон орқали мулоқот Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан амалга оширилган.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Президентининг 2017 йил апрель ойида Россияга ташрифи якунида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш жараёнининг бориши муҳокама қилинди.

Халқаро масалалар юзасидан фикр алмашинув жараёнида Шавкат Мирзиёев АҚШ ташрифи таассуротлари билан ўртоқлашди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1