1

Қосимов журналистлардан бу жамоани миллий терма жамоа деб ёзмасликни сўради

СПОРТ 23.07.2014, 17:39
Қосимов журналистлардан бу жамоани миллий терма жамоа деб ёзмасликни сўради

Шу кунларда Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда 9 кунлик йиғин ўтказмоқда.

Йиғин доирасида бу жамоа кеча “Навбаҳор”га қарши назорат баҳсини ўтказиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг бош мураббий Миржалол Қосимов қисқача интервью берар экан, журналистлардан бу жамоани миллий терма жамоа деб ёзмасликни сўради, дея хабар беради Championat.asia.  

“Аввало журналистларга бир нарсани айтиб қўйишим керак, бу миллий терма жамоа ҳам, олимпия термаси ҳам эмас, - дея таъкидлади Миржалол Қўшоқович. - Бу Осиё ўйинларида иштирок этадиган жамоадир. 1991 йилда туғилган ва ундан кичик футболчилардан иборат жамоа. Лекин кўп жойларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғин ўтказяпти деб ёзиляпти”. 

“Навбаҳор”га қарши баҳснинг биринчи бўлимида тўп сурган йигитлар ҳам ёмон ҳаракат қилишмади. Фақат биринчи таймда “Навбаҳор” ўзининг асосий таркибини қўйгани боис бизга қийин бўлди. Иккинчи таймда таркибни тўлиқ янгиладик. Рақиб сафида ҳам ўзгаришлар бўлди. Шундан сўнг ўйинимиз қовушиб кетди. Лекин жамоа ўйинини янада ўстириш керак. Осиё ўйинларида бизга осон бўлмайди”,-деди Миржалол Қосимов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1