1

ОАВ фаолиятига бевосита тааллуқли янги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

СИЁСАТ 25.05.2018, 13:39
ОАВ фаолиятига бевосита тааллуқли янги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Ягона интерактив давлат хизматлари порталига Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинган.

Ушбу Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Фуқаролик кодексларига, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги ва “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунларига қуйидаги мазмундаги ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда:

оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилиш, шунингдек журналистнинг профессионал фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужатларини ҳар қандай шаклда бузганлик учун маъмурий жавобгарлик ўрнатиш;

фуқаронинг тасвирини ҳимоя қилиш, тасвирдан эгасининг розилигисиз фойдаланиш мумкин бўлган ҳолатларни белгилаш;

оммавий ахборот воситалари орқали оилавий муносабатларга бевосита алоқадор маълумотни оила аъзолари розилигисиз тарқатишни таъқиқлаш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ёки унда иштирок этувчи органлар томонидан ғайриижтимоий хулқ-атворли шахслар, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслар ҳақида оммавий ахборот воситаларида маълумот тарқатиш ҳуқуқини мустаҳкамлаб қўйиш.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1