АсосийSiyosat

Абдулазиз Комилов Москвага боради

'Абдулазиз Комилов Москвага боради'ning rasmi

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Адулазиз Комилов 28-30 май кунлари Москвага ташриф буюради, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

"2018-йилнинг 28-30-май кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов амалий ташриф билан Россияда бўлади ва "Примаков ўқувлари" анъанавий халқаро форумида иштирок этади ҳамда нутқ сўзлайди", — дейилган хабарда.

Шунингдек, А. Комилов Москвада икки томонлама учрашувларда ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар