АсосийDunyo

Хиросимага ядро бомбасини ташлаган штурман вафот этди

Хиросимага ядро бомбасини ташлаган “Энола Гей” самолётининг сўнгги экипаж аъзоси АҚШда 93 ёшида вафот этди, дея хабар беради Daily Telegraph газетаси.

“Голландиялик” лақабли Теодор Ван Кирк Жоржия штатидаги қариялар уйида оламдан ўтди. Ҳужум даврида Теодор 24 ёш эди.

2005 йил Ван Кирк интервьюси давомида урушдаги тажриба унга қурол ва ядро бомбалар ҳеч нарсани ҳал қилолмаслиги исботлаганини ва ердаги барча қуролларни йўқ қилинишини исташини айтган.    

“Энола Гей” самолёти учувчиси 87 ёшли Моррис Жеппсон 2010 йилнинг апрелида вафот этганди. 2007 йил эса учувчи ва камандир Пол Тиббетс 92 ёшида оламдан ўтган.

1945 йил 6 август куни 8:15 да бомбардимончи Б-29 самолёти тротил эквиваленти 20 минг тоннага тенг бўлган “Болакай” номли атом бомбасини Хиросимага ташлаган. Бомба шаҳардан 580 метр баландликда портлаган. Оқибатда 66 минг киши ҳалок бўлган, 69 минг киши яраланган. Кейинчалик эса радиация оқибатида яна юз минглаб кишилар ҳалок бўлишган. Афсуски, бу инсоният тарихидаги атом энергиясини харбий мақсадда илк бор фойдаланиши бўлган.  

    Бошқа янгиликлар