АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро математика мусобақасида иккинчи ўринни эгаллашди

Жорий йилнинг 21-26 июль кунлари Корея Республикасининг Тэджон шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида халқаро математика мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимиз вакиллари илк бор қатнашиб, жамоавий ҳамда якка тартибдаги баҳсларда иккинчи ўринга сазовор бўлди.  Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ушбу нуфузли халқаро мусобақада дунёнинг 31 давлатидан 600 га яқин иқтидорли ўқувчи қатнашди. Жамоалар ўртасида ўтказилган билимлар баҳсида Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги 15-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Сардор Саидқулов, Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 2-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 7-синф ўқувчиси Жасурбек Имомов, Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 1-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчиси Юлдуз Неъматова, Бухоро вилояти Олот туманидаги 31-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчиси Даврбек Олтибоев иккинчи ўринни эгаллади. 

Якка тартибдаги мусобақада эса Жасурбек Имомов иккинчи ўринга лойиқ топилиб, кумуш медаль билан тақдирланди. Юлдуз Неъматова ҳамда Даврбек Олтибоев махсус сертификатни қўлга киритди. Шу тариқа интеллектуал мусобақада илк бор қатнашган ёшларимиз умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. 

    Бошқа янгиликлар