1

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари тайинланди

СИЁСАТ 29.05.2018, 16:36
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари тайинланди

Дилшод Аҳатов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмиловнинг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“2018 йилнинг 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъатига вазир ўринбосари этиб тайинланган Дилшод Аҳатов таништирилди”, - дейилади хабарда.

Дилшод Аҳатов бунга қадар ТИВнинг Европа мамлакатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи, Германия Федератив Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчи лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, ТИВ Консуллик ҳуқуқий департаменти бошлиғи этиб тайинланган Улфат Кадиров ҳам таништирилди. У илгари Туркия Республикасида фавқулодда ва мухтор элчи лавозимида ишлаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1