1

Ўзбекистон ва Россия атом электр станцияси қурилиши бўйича музокара ўтказади

СИЁСАТ 30.05.2018, 12:26
Ўзбекистон ва Россия атом электр станцияси қурилиши бўйича музокара ўтказади

«Росатом» делегацияси амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди, деб хабар берди "Халқ сўзи" нашри.

Қайд қилинишича, корпорация вакиллари ўзбек томони билан атом соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилмоқда. Ўзбекистон ва Россия атом электр станцияси қуриш бўйича келишувни тайёрлашни давом эттирмоқда.

Россия делегациясини корпорация бош директори Алексей Лихачёв бошқармоқда. Маълумотларга кўра, делегацияни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1