1

Шавкат Мирзиёев Россия, Ҳиндистон ва Хитой раҳбарлари билан учрашади

СИЁСАТ 30.05.2018, 14:31
Шавкат Мирзиёев Россия, Ҳиндистон ва Хитой раҳбарлари билан учрашади

Хитойнинг Циндао шаҳрида 9-10 июнь кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити майдонида Президентимиз Шавкат Мирзиёев Россия, Хитой ва Ҳиндистон раҳбарлари билан учрашади. Бу ҳақида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувоҳитов маълум қилди.

“ШҲТ доирасида давлат раҳбарлари билан белгиланган барча учрашувлар саммит майдонида бўлиб ўтади. Масалан, Россия президенти, Ҳиндистон раҳбари, шунингдек, жаноб Си Цзиньпин билан учрашув белгиланган”, деди у.

Циндаода қандайдир икки томонлама ҳужжатлар имзоланадими ёки йўқми қабилида берилган саволга вазир ўринбосари қатъийлик билан шундай жавоб берди:

“Ўзбекистон ШҲТ доирасида давлатлараро ҳужжат имзолашни назарда тутмаяпти, зеро, мазкур ташкилотдаги ўзаро алоқалар кўп томонлама ҳамкорликдир”.

У ШҲТ саммити доирасида қабул қилиниши кутилаётган қарийб 20 та ҳужжатнинг барчаси кўп томонлама ҳамкорликка йўналтирилганини билдириб ўтди. Бу борада асосий ҳужжат Циндао декларацияси бўлишини таъкидлади. Унда ШҲТга аъзо давлатларнинг минтақавий вазиятга оид охирги қарори мустаҳкамланиб қўйилади.

"Халқ сўзи" хабарига кўра, мулоқотлар чоғида минтақавий хавфсизлик, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади. Бундан ташқари, меҳмонлар шарафсига тантанали кутиб олиш ва ўзига хос шоу ташкил этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1