1

Бош вазир ўринбосари Халқаро меҳнат ташкилотининг Бош директори билан учрашди

СИЁСАТ 30.05.2018, 16:59
Бош вазир ўринбосари Халқаро меҳнат ташкилотининг Бош директори билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Т. Нарбаева бошчилигидаги делегация Женевадаги 107-меҳнат конференцияси ишида иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун Ўзбекистон делегациясини Халқаро меҳнат ташкилотининг Бош директори Гай Райдер қабулида бўлди, деб хабар берди "Халқ сўзи" нашри.

Бош директор Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларга юқори баҳо бериб, Президентимизнинг олиб бораётган сиёсатларидан жуда катта таассурот олганлигини айтди.

Шу ўринда Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон билан янада ҳамкорликни кучайтириб, унинг йуналишларини кенгайтиришни мақсад қилганини айтиб ўтди. Шунингдек, шу йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюриб, ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан учрашишни билдирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1