АсосийDunyo

Хитойдаги зилзила оқибатида 381 киши қурбон бўлди

3-август куни маҳаллий вақт билан 16:30 да (Тошкент вақти билан 13:30 да) Хитой жануби-ғарбидаги Юньнань провинциясида 6,1 балли зилзила 381 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

1,9 минг киши эса турли тан жароҳатларини олишган. Бу ҳақда CBS телеканалига таяниб, Риа новости хабар беради. Зилзила ўчоғи Чжаотун шаҳридаги Лудянь уезди ҳудудида 10 километр чуқурликда содир бўлди. Ушбу уездда 265 мингдан ортиқ киши яшайди. Айни вақтда ушбу ҳудудда телефон алоқаси узилган, қатор бинолар вайрон бўлган, электр узатиш линияларига зарар етган. Хитой ОАВлари таъкидлашича, ушбу зилзила Юньнанда сўнгги 14 йил ичида юз берган энг кучли ер силкиниши саналмоқда.

    Бошқа янгиликлар