1

ШҲТнинг ОАВ бўйича биринчи форумида муҳим ҳужжат имзоланади

СИЁСАТ 31.05.2018, 15:53
ШҲТнинг ОАВ бўйича биринчи форумида муҳим ҳужжат имзоланади

Жорий йил 9-10 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги cаммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мазкур саммит олдидан Пекин шаҳрида 30 май – 4 июнь кунлари “Шанхай руҳининг ривожланиши – медиа ҳамкорликдаги янги даврнинг бошланиши” мавзусида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг оммавий ахборот воситалари бўйича биринчи форуми ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари С.Шукуров бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси мазкур форумда иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетди.

Форум доирасида “Медиа ҳамкорлик учун янги платформа яратиш, биргаликда ривожланишни янги босқичга олиб чиқиш”, “Гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, халқларнинг маънавий бирлигини таъминлаш” сингари мавзуларда семинар ва давра суҳбатлари ташкил этилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги билан Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Матбуот девонхонаси ўртасида оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланиши кўзда тутилмоқда.

Форум иштирокчилари амалий ташриф билан ХХР Шаньдун провинциясида ҳам бўлади.

Мамлакатимиз делегацияси таркибида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА, “Халқ сўзи” ва “Правда Востока” газеталари вакиллари иштирок этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1