1

Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Қатарда бўлади

СИЁСАТ 01.06.2018, 10:30
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Қатарда бўлади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Қатар Давлатида бўлади, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 2-4 июн кунлари амалий ташриф билан Қатар Давлатида бўлади", - дейилади хабарда.

Ўзбекистон делегацияси Доҳа шаҳрида Қатар Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад Бен Абдел РАҳман Бен Жасем Ал Тани билан учрашув ўтказади.

Шунингдек, икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари, долзарб халқаро ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1