1

Тожикистон Президенти кузда Ўзбекистонга келади

СИЁСАТ 01.06.2018, 12:09
Тожикистон Президенти кузда Ўзбекистонга келади

Кеча Тожикистон пойтахтидаги ҳукумат қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов мезбон давлат Бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашди, деб хабар бермоқда "Халқ сўзи" нашри.

Томонлар иқтисодиёт, хавфсизлик, маданият, таълим, ижтимоий ва аграр сектор, энергетика, саноат соҳаларида ҳамкорлик қилишни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Асосий эътибор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил март ойида Тожикистонга қилган давлат ташрифи доирасида имзоланган келишувларни амалга оширишга қаратилди.

Ҳукумат раҳбарлари Тожикистон Президентининг шу йил куз фаслида Ўзбекистонга амалга ошириши режалаштирилган давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларини ҳам кўриб чиқишди.

Тожикистон Президентининг яқин истиқболдаги мазкур ташрифи икки давлат ўртасида барча жабҳалардаги алоқалар ривожига янги туртки беришига ишонч билдирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1