1

Узоқ танаффусдан сўнг Исмоил Жўрабеков ўзбек матбуотининг бош нашрида...

СИЁСАТ 01.06.2018, 16:04
Узоқ танаффусдан сўнг Исмоил Жўрабеков ўзбек матбуотининг бош нашрида...

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Қишлоқ ва сув хўжалигида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора тадбирлар тўғрисида”ги фармонини Ўзбекистон сув хўжалиги фахрийлари муҳим ҳужжат сифатида, чин дилдан олқишлаб кутиб олишди. Мазкур фармон ўтган 20 йиллик даврдан қолган ўта мураккаб муаммоларни босқичма-босқич оқилона ҳал этиш маъсулиятини ҳам қўяди, деб ёзади ЎзА.

Хабарда, мамлакатимизнинг асосий марказий нашри саналган «Халқ сўзи» газетасида ушбу фармон мазмун моҳиятига бағишланган «Обиҳаёт — ўтмишимиз, бугунимиз ва келажагимиз» мақоласи чоп этилди. Унинг муаллифлари — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригаторлар Исмоил Жўрабеков ва Виктор Духовний мақолани ҳаётий ва амалий иш тажрибаларидан келиб чиқиб ёзган, дейилган.

Маълумот учун, Исмоил Жўрабеков 1994-1998-йилларда Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазири сифатида фаолият кўрсатган. У 2000-2004-йилларда аграр масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. Меҳнат фахрийси Исмоил Ҳакимович Жўрабеков 2005 йил «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1