1

Шавкат Мирзиёев: Одамларнинг юрагига қўл солиб, уларни рози қилиш сиёсатимизнинг бош мақсадидир

СИЁСАТ 01.06.2018, 20:23
Шавкат Мирзиёев: Одамларнинг юрагига қўл солиб, уларни рози қилиш сиёсатимизнинг бош мақсадидир

Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманидаги Хирмонтепа маҳалласига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг веб-сайтида маълум қилинди.

Маълумки, мамлакатимизда «Обод қишлоқ» дастури асосида қишлоқ жойлар тартибга келтирилмоқда. Энди шаҳарлар учун «Обод маҳалла» дастури ишлаб чиқилмоқда.

Хирмонтепа маҳалласи тажриба тариқасида ушбу концепция асосида обод қилинди. Ҳудудда жойлашган 24 та кўп қаватли уй таъмирланди. Маҳалла идораси ходимлари, профилактика инспекторлари учун бино, коммунал тўловлар шохобчаси, болалар ва спорт майдончалари барпо этилмоқда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва беморларга ёрдам берилмоқда.

Президентимиз мазкур маҳалла фаоллари, кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли ва болалар билан суҳбатлашди.

Одамларнинг юрагига қўл солиб, уларни рози қилиш сиёсатимизнинг бош мақсадидир, деди Шавкат Мирзиёев. Биз шу тарзда ҳамма маҳаллаларни бирма-бир обод қиламиз.

Халқимиз рози бўлиб яшаши учун зарур шароит яратамиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1