1

Хориждан келган меҳмон вақтинчалик прописка қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортилмайди

СИЁСАТ 02.06.2018, 00:11
Хориждан келган меҳмон вақтинчалик прописка қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортилмайди

Ўзбекистон ҳукуматининг 29 майдаги қарори билан мамлакатга ташриф буюрган чет эл фуқароларининг вақтинчалик прописка қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортиш бекор қилинди.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек МДҲга аъзо давлатлар фуқароларининг, мустақил саёҳат қилаётган чет элликлардан ташқари, вақтинчалик прописка учун жавобгарлиги таклиф қилувчи ёки қабул қилувчи шахсларга (туроператорлар, меҳмонхоналар ва даволаш муассасалари маъмуриятлари ҳамда турар жой эгалари) зиммасига юклатилади. Авваллари вақтинчалик прописка учун жавобгарлик чет эл фуқароларининг зиммасига юклатилар эди. Қонунчилик бузилган тақдирда, улар энг кам иш ҳақининг 50 дан 100 баробаригача миқдорда (8,6 дан 17,2 млн сўмгача ёки 1073−2146 АҚШ доллари) жаримага тортилар эди.

Мустақил саёҳат қилаётган чет эл фуқароси (чодирлар лагерлари ёки мослаштирилган транспортда яшовчи) рўйхатдан ўтмаса ёки туристик йиғимни тўламаса, амалга оширилмаган туристик тўловнинг 10 баробари миқдорида жаримага тортилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1