1

​Адашган тарихнинг қайтиши...

МАДАНИЯТ 04.06.2018, 14:16
​Адашган тарихнинг қайтиши...

6 – 8 июнь кунлари дунё маданияти дарғаларининг нигоҳи Санкт-Петербург шаҳрига қаратилади. “ Ўзбекистон маданий мероси халқлар ва мамлакатлараро мулоқотга йўл” номи остида бўлиб ўтаётган ушбу иккинчи халқаро конгрессни дунё бўйлаб сочилиб кетган ўзбек маданий меросини сақлаб қолиш, асраб-авайлаш ва қайсидир маънода “қайтариб олиш” мақсадида қўйилаётган улкан қадамлардан бири деб айтиш мумкин.

Лойиҳа давомида иштирокчиларга дунёнинг йирик музей ваинститутларида сақланиб келинаётган ўзбек маданиятига оид асори-атиқалар намойиш этилади. Ўлар орасида Лувр, Эрмитаж, Кунсткамера, Британия музейи ва бошқа кўплаб дунёга машҳур музейларини учратиш мумкин.
8-июнь дастуридан “Кунсткамера тўпламларида ўзбек санъати”, “Моварауннаҳрнинг маданий мероси Давлат Эрмитажи тўпламларида VII – XV асрлар”, “Россия миллий кутубхонасида жамланган XV – XVII асрларга оид Моварауннаҳр хаттотчилик санъати наъмуналари”, “Франция миллий кутубхонасида қўлёзмаларида ўзбек маданий мероси”, “Туркия тўпламларида Алишер Навоий асарлари”, “Ўзбекистон маданий мероси Кембридж тўпламларида”, “Британия музейи тўпламларида суғд нумезматикаси”, “Ҳиндистон Миллий музейи тўпламлари”, “Лувр музейи тўпламларида ўзбек маданий мероси” каби тақдимотлар ўрин олган. Бу тақдимотларни тўплаш жараёнида ютимиз ва хорижлик тадқиқотчиларидан иборат катта жамоанинг меҳнати сингди.

Бунинг исботини Буюк Британия Пембрук Коллежи Форс тадқиқотлари маркази директори Доктор Фирюза Мелвиллнинг қуйидаги фикрларида куришимиз мумкин:

–Мен ушбу лойиҳада иштирок этишдан бахтиёрман, – Буюк Британия Пембрук Коллежи Форс тадқиқотлари маркази директори Доктор Фирюза Мелвилл. – Бу ташаббус натижалари ҳақиқатдан ҳам таассуротга бой. Марказий Осиё санъати ва маданиятининг дунё бўйлаб коллекцияларига бағишланган ушбу юқори сифатли илмий нашрлар тўпламини яратиш учун бор йўғи уч йил сарфланганлигига ишониш қийин. Уларнинг устида юқори сифатли мутахассислар иш олиб боргани кўриниб турибди. Мен лойиҳа бўйича дунёнинг турли нуқталари: Санкт-Петербург, Тошкент, Москва, Кембрижга қилинган саёҳатлар давомида улар билан бирга ишлаб яхшигина тажрибага эга бўлдим.

Дарҳақиқат, юртимиз маданияти дунёнинг барча бурчакларига кириб борган. Улар қайси йўл билан, кимлар томонидан, қанча миқдорда олиб кетилган – буларни ўрганиш тадқиқотчилар олдида турган муҳим вазифалардан. Нима бўлганда ҳам лойиҳа маданиятимиз илдизларининг биз ўйлагандан кўра чуқурроқ эканлигини, бугунги фаровон ҳаётнинг пойдевори ота-боболаримизнинг пешона тери ва ақл-заковати устига қурилганини яна бир бор исботлайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1