АсосийMadaniyat

Актриса Айсанем Юсупова “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди

'Актриса Айсанем Юсупова  “Келажак бунёдкори” медали  билан мукофотланди'ning rasmi

Президентнинг 27 июндаги “Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ киноактриса Айсанем Юсупова “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, актриса Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган. 2020 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Драма ва кино актёрлиги йўналиши бакалаврлигини, 2022 йилда эса магистратура босқичини тамомлаган.

“Мафтун бўлдим”, “Ҳаёт”, “Мерос” “Йўлбарснинг туғилиши”, “Мерос”, “Эпидемия”, “Қари қиз” каби филмлар ҳамда “Ожиза”, “Айрилиқ”, “Зайнаб билан қолинг, бегим”, “Оловли юрак”, “Ёлғиз қўйинг” каби миллий сериалларда роллар ижро этган.

“Ўзбек қизи” филмидаги бош қаҳрамон роли билан Россия Федерациясида бўлиб ўтган IV Халқаро “Лендок” ҳамда Тожикистон Республикасида бўлиб ўтган I Халқаро “Тожи Сомон” кинофестивалларида  “Энг яхши аёл роли учун” номинациясида ғолибликни қўлга киритган.

 


 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар