1

Ўзбекистонлик олимлар глаукома касаллигини даволаш усулини кашф қилишди

САЛОМАТЛИК 07.08.2014, 11:50
Ўзбекистонлик олимлар глаукома касаллигини даволаш усулини кашф қилишди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти мутахассислари туғма глаукомани хирургик даволаш усулини ихтиро қилишди. Бу ҳақда uz24.uz сайти хабар беради.

Ушбу ихтиро минглаб беморларга, хусусан болаларга кўз нурини қайтариш имконини беради. Бунда туғма глаукомани хирургик даволаш усули таклиф қилинган. Натижада, операция енгиллаштирилиб, уни амалга ошириш имкониятлари кўпаяди, жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратлар, рецидивлар камайишига сабаб бўлади.

Ботир Бузруков, Оксана Левченко ҳамда Юлдуз Ҳамроевалар томонидан қилинган ушбу ихтирога IAP 04890  рақамли давлат патенти берилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1