1

«Пахтакор-79» аъзолари хотирланди

СПОРТ 11.08.2014, 17:02
«Пахтакор-79» аъзолари хотирланди

Тошкентдаги Боткин номидаги қабристонда 1979 йилда фожеали тарзда ҳалок бўлган «Пахтакор» жамоаси хотираси яна бир бора ёд олинди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда. 

Бугун, 11 август куни Украинанинг Днепродзержинск осмонида "Пахтакор" жамоасининг фожеали тарзда ҳалок бўлганига 35 йил тўлди. Шу муносабат билан бугун «Пахтакор» футболчиларни хотирлаш учун бир қатон тадбирлар ўтказилди. Дастлаб, «Пахтакор» стадионида ўтказилган тадбирда «Пахтакор-79» ёдгорлиги олдида футболчилар яна бир бор хотирланди. «Пахтакор-79» аъзоларини хотирлаш тадбири кейинроқ Тошкентдаги Боткин қабристонида давом этди. Унда Футбол жамоатчилиги, "Пахтакор" Футбол клуби футболчилари ва раҳбарияти, ЎФФ ва ЎзПФЛ раҳбарияти, ЎФФ Фаҳрийлар Кенгаши, «Пахтакор-79» қурбонларининг оила аъзолари ва ОАВ ҳодимлари «Пахтакор» жамоаси хотирасини яна бир бор ёд этишди.

Маълумот ўрнида, бир неча кун аввал 1979 йилги авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган «Пахтакор» жамоаси аъзолари хотирасига бағишлаб, ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган «Хотира қанотлари» турнири старт олган эди. Турнир финали 10 август куни бўлиб ўтди. Финалда Тошкентнинг Бунёдкор клуби академияси тарбияланувчилари Пахтакор академияси тарбияланувчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб "Хотира Қанотлари" турнирининг бу йилги ғолибига айланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1