АсосийJamiyat

Сурхондарёда маст ҳолдаги шахс кўприкдан йиқилиб вафот этди

'Сурхондарёда маст ҳолдаги шахс кўприкдан йиқилиб вафот этди'ning rasmi

18 июнь куни Сурхондарё вилоятининг Узун туманида мудҳиш ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, Термиз шаҳрида яшаган, И.Э. маст ҳолда Узун туманидаги Ўзбекистон маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Обизаранг” дарёси устидаги темир йўл кўпригидан ўтаётиб эҳтиётсизлиги оқибатида пастга йиқилиб тушган.

Натижада у, жароҳат олган ва воқеа жойида вафот этган.

    Бошқа янгиликлар