1

Россия Мисрни мағлуб этди, Черишев тўпурарлар пойгасида Роналдуга етиб олди

СПОРТ 20.06.2018, 09:32
Теглар: Жаҳон чемпионати
Россия Мисрни мағлуб этди, Черишев тўпурарлар пойгасида Роналдуга етиб олди

ЖЧ-2018 мезбонлари Россия терма жамоаси “А” гуруҳининг 2-турида Мисрга қарши майдонга тушиб, ишончли ғалабани қўлга киритди - 3:1.

Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлсада, иккинчи бўлимда мухлислар нақд тўртта голга гувоҳ бўлишди. Черчесов шогирдлари 15 дақиқа ичида кетма-кет учта гол киритиб, амалда учрашув тақдирини ҳал қилишди.

Мисрликларнинг ягона голи Муҳаммад Салоҳ ҳисобига ёзилди. У 73-дақиқада ўзига нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пеналтини голга айлантириб, ЖЧдаги голлари ҳисобини очди.

Оламспорт нашрининг хабарига кўра, ушбу ғалабадан кейин Россия терма жамоаси олти очко жамғариб, гуруҳда пешқадамлик қилмоқда ва мундиал иштирокчилари орасида биринчи бўлиб, кейинги босқич йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди.

ЖЧ-2018. А гуруҳи

Россия – Миср 3:1

Голлар: 1:0 – 47, автогол Фатхи, 2:0 – 59 Черишев, 3:0 – 62 Дзюба, 3:1 – 73, пенальти Салах.

Россия – Акинфеев, Игнашевич, Кутепов, Фернандес, Жирков (Кудряшов, 86), Газинский, Зобнин, Головин, Самедов, Черишев (Кузяев, 74), Дзюба (Смолов, 79).

Миср – Эл-Шенави, Габр, Абдел-Шафи, Фатхи, Хегази, Эл-Ненни (Уарда, 64), Ҳамид Ал-Саид, Трезеге (Собхи, 68), Муҳсин (Қаҳраба, 82), Салоҳ.

Огоҳлантиришалар: Трезеге (57), Смолов (84).

Шарҳлар

Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинни енгиб, гуруҳда яна пешқадам бўлиб олди

19.11.2019, 19:16

 Футбол бўйича Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати баҳсларига саралаш босқичида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ғалабасига эришди.Фаластин терма жамоасини қабул қилган ўзбекистонликлар 17 ва...
Жаҳон чемпионатининг сиз кўрмаган 25 лаҳзаси

16.07.2018, 10:26

Жаҳон чемпионати ҳам якунланди. ЎзА ана шу турнирнинг энг эсда қоларли лаҳзаларини тақдим этди.1. Колумбиянинг яширин қуроли - Мина.2. Голливуд юлдузининг навбатдаги "рол"и.3. Бельгия тарихига...
Лука Модрич - Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси!

16.07.2018, 09:28

ФИФА 2018 йилги мундиалнинг энг яхши футболчилари номини эълон қилди.Хорватиялик Лука Модрич Жаҳон чемпионатининг "Олтин тўпи"га лойиқ кўрилди. Эден Азар кумуш, Гризманн бронза тўпга эга...
Франция - жаҳон чемпиони!

16.07.2018, 09:23

ЖЧ-2018 финали доирасидаги Франция - Хорватия учрашуви бўлиб ўтди.ЖЧ-2018. ФиналФранция - Хорватия 4:2 15 июль. Москва, "Лужники" стадиони.Ҳакамлар: Нестор Питана, Эрнан Майдана, Хуан Белатти (учаласи...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1